Yo‘l Yo‘lakay: taksi
Йўловчи иловаси: шаҳар такси чақириш, шаҳарлараро йўналиш танлаш, автобусга жой банд қилиш. Ҳайдовчини харитада кузатиш, у билан ёзишиш, карта ёки нақд тўлаш, бонус йиғиш.
Йўловчи, ҳайдовчи ва юк — битта платформада
Йўл Йўлакай — шаҳар такси, шаҳарлараро қатнов, автобус рейслари ва юк ташишни битта тизимга йиғган платформа. Йўловчи буюртма беради, ҳайдовчи уни реал вақтдаги лентадан кўради ва қабул қилади; сафар GPS билан кузатилади, тўлов нақд ёки карта орқали ўтади. Иловалар ичида чат, рейтинг, қора рўйхат ва бонус тизими ишлайди.
Иловалар Android учун. iOS версияси режада.
Йўловчи иловаси: шаҳар такси чақириш, шаҳарлараро йўналиш танлаш, автобусга жой банд қилиш. Ҳайдовчини харитада кузатиш, у билан ёзишиш, карта ёки нақд тўлаш, бонус йиғиш.
Ҳайдовчи иловаси: буюртмалар лентаси, навигация, сафар бошқаруви, ҳисоб ва комиссия назорати. АВТОБУС ҲАЙДОВЧИСИ режими ҳам шу илова ичида — алоҳида илова керак эмас.
Юк ташиш иловаси: ҳудуд бўйича янгиланадиган юк лентаси, буюртма чати, рейтинг. Маҳаллий, Ўзбекистон бўйлаб ва халқаро йўналишлар учун.