Лойиҳаларга қайтиш

Сув Керак

Ичимлик суви етказиш бизнесини рақамлаштириш

Лойиҳа ҳақида

Сув Керак — ичимлик суви етказиш билан шуғулланадиган ТАДБИРКОРЛАР учун тизим. Буюртма қабул қилишдан тортиб курьерни йўналтириш, омбор ва касса ҳисоби, мижоз баланси ва қарзини назорат қилиш, раҳбар учун ҳисоботларгача — ҳаммаси битта жойда. Ҳар бир рол учун алоҳида илова бор, шунинг учун менежер, курьер ва раҳбар бир-бирининг ишига халақит бермайди.

Имкониятлар

  • Мижоз буюртмасини қабул қилиш ва ҳудудга йўналтириш
  • Курьер маршрути ва етказишни тасдиқлаш
  • Мижоз баланси, қарз ва тўловлар тарихи
  • Идиш (баллон) айланмаси ҳисоби
  • Нарх қоидалари, тарифлар ва чегирмалар
  • Раҳбар учун кунлик ва даврий ҳисоботлар
  • Ходимлар ва уларнинг натижалари назорати
  • Оммавий хабар юбориш (аксия, эслатма)
  • Илова ичидаги AI ёрдамчи

Иловалар

Иловалар Android учун. iOS версияси режада.

Suv Kerak

МИЖОЗ иловаси: сув буюртма қилиш, етказиш вақтини танлаш, баланс ва қарзни кўриш, тўлов қилиш, буюртмалар тарихи.

Google PlayҚўлланма тайёрланмоқда.

Suv kerak menager

МЕНЕЖЕР иловаси: келган буюртмаларни кўриш ва тақсимлаш, мижозлар базаси, нархлар ва тарифлар, курьерлар билан ишлаш.

Google PlayҚўлланма тайёрланмоқда.

Suv kerak Kuryer

КУРЙЕР иловаси: кунлик маршрут, етказилган буюртмани тасдиқлаш, олинган пул ва қайтарилган идишлар ҳисоби.

Google PlayҚўлланма тайёрланмоқда.

Suv kerak Boss

РАҲБАР иловаси: умумий ҳисоботлар, даромад ва харажат, ходимлар натижаси, омбор ва касса ҳолати.

Google PlayҚўлланма тайёрланмоқда.